Касбий таълим агентлиги ташкил этилади

28.10.2025 | 20:001 daqiqa

Президентнинг тегишли фармони билан касбий таълим тизимида бир қатор янгиликлар жорий этилади.

Касбий таълим агентлиги ташкил этилади

Президентнинг 23 октябрдаги «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–190-сонли фармони билан Касбий таълим агентлиги ташкил этилди. Бу ҳақда Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм каналида маълум қилинди.

Мазкур фармондан кўзланган асосий мақсад этиб, касбий таълим ва касбга ўқитишда бошқарув тизимини такомиллаштириш орқали ягона ёндашув асосида касбга ўқитиш, илғор хорижий тажрибаларни самарали жорий этиш ва халқаро стандартларга мос бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш белгиланган.

Агентлик томонидан фаолиятини давлат стандартлари асосида ташкил этган техникумлар ва ўқув курслари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат (диплом, сертификат) берилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислигида Касбий таълимни ривожлантириш ҳудудий тадбиркорлар кенгашлари ташкил этилади.

Фармонга мувофиқ кенгаш таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади. Унинг таркибига ҳудуддаги йирик тадбиркорлик субъектлари, иш берувчи ташкилот ва корхоналар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киритилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилдан 9-синф битирувчилари техникумларда бепул ўқиши ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid