
Мадуро, нефт ва геосиёсат: дунё тартиби парчаланаяптими? – Фикр вақти
Фикр вақти дастурининг навбатдаги сонида Венесуела президентининг ўз қароргоҳидан олиб кетилиши, бу АҚШга нима учун зарурлиги ва воқеаларнинг келгусидаги эҳтимолий ссенарийлари ҳақида сўз борди.
3-январ тонгини дунё жамоатчилиги кўз кўриб, қулоқ эшитмаган янгиликлар билан қаршилади. Бу сафар гап оддий баёнот ёки дипломатик можаро ҳақида эмас – АҚШ Венесуела ҳудудида тўғридан-тўғри ҳарбий операция ўтказди. Операция давомида АҚШнинг элита ҳарбий бўлинмаси – “Делта кучлари” амалдаги президент Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силиа Флоресни қўлга олиб, мамлакатдан олиб чиқиб кетди.
Расмий маълумотларга кўра, улар Ню-Ёркда “наркотерроризм”да тил бириктириш, кокаин олиб кириш, шунингдек, АҚШга қарши фойдаланиш мақсадида қурол-яроғ ва портловчи қурилмаларни сақлашда айбланмоқда. Бироқ ушбу айбловлардан ҳам муҳимроқ савол бор: бир давлат раҳбарини бошқа давлат ҳарбий кучи қандай қилиб ва қайси ҳуқуқ билан олиб кетди?
Президентни ўз қароргоҳидан деярли қаршиликсиз олиб чиқиб кетиш операцияси қандай амалга ошди? Мадурони айнан ҳозир олиб кетиш ким учун ва нима учун зарур эди? Бу воқеа Венесуела суверенитетининг амалда инкор этилишими ёки халқаро ҳуқуқнинг янги, хавфли талқиними?
Фикр вақти дастурининг навбатдаги сонида айнан шу саволларга жавоб изланади. Дастурда, шунингдек, бугунги кунда Эронда мамлакат раҳбариятига қарши давом этаётган намойишлар ва минтақавий беқарорлик хавфи ҳам муҳокама қилинди. Дастур меҳмони – сиёсатшунос Рафаел Сатторов бўлди.
Teglar



