Манба: Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов лавозимидан озод этилди
Bugun 19:311 daqiqa
У мазкур лавозимда 2022 йилдан буён фаолият юритаётганди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Vaqt.uz'нинг бир-биридан мустақил икки манбаси маълум қилди.
Мирзамаҳмудов мазкур лавозимга 2022 йил 29 сентябр куни тайинланганди. Бунга қадар эса — 2020 йилдан 2022 йилгача «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.
У 1979 йилда Наманган вилоятида туғилган. 2001 йилда АҚШнинг Алабама университетини, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.




