«Мард ўғлон» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Йигитларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
© Foto: prezident.uzЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшаётган, фан, таълим, тиббиёт, маданият, санъат, спорт, ишлаб чиқариш ва ҳарбий соҳаларда ютуқларга эришган бир гуруҳ иқтидорли ёшлар давлат мукофоти билан тақдирланади.
Ҳужжатга кўра, мукофотга сазовор бўлган ҳар бир ёшга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти ажратилади. Совриндорларга тегишли диплом ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилади.
«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати:
Аллашов Рахим Толибай ули - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси (Қорақалпоғистон Республикаси)
Алимбаев Нодирбек Турғун ўғли - Тўрткўл туманидаги “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)
Тешабоев Ойбек Абдуманноб ўғли - Андижон давлат техника институтининг докторанти (Андижон вилояти)
Хурсанов Дониёрбек Дамиржон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ командири (Андижон вилояти)
Раҳимов Далер Раҳмонович - 58-халқаро кимё олимпиадаси илмий қўмитаси аъзоси (Бухоро вилояти)
Мустақимов Шерали Шуҳрат ўғли - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар маркази катта инспектори (Бухоро вилояти)
Зокиров Жахонгир Лазизбек ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси (Жиззах вилояти)
Абдухалиқов Жавохир Алибой ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм отряд мутахассиси (Жиззах вилояти)
Худойқулов Жавоҳир Турсунпўлат ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Қашқадарё вилояти)
Юлдошев Дилшодбек Улуғбек ўғли - Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг гуруҳ катта мутахассиси (Қашқадарё вилояти)
Истамов Ҳаёт Йўлчиевич - Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети катта ўқитувчиси (Навоий вилояти)
Салимжонов Хазрат Акрамжон ўғли - “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг Навоий машинасозлик заводи муҳандис-технологи (Навоий вилояти)
Астаналиев Элмурод Турсунали ўғли - Тошкент давлат транспорт университети мустақил изланувчиси (Наманган вилояти)
Каримов Умиджон Жавлон ўғли - Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг бўлим катта тезкор вакили (Наманган вилояти)
Элбеков Шоҳзодбек Элбек ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм отряд командири (Самарқанд вилояти)
Худойбердиев Дилшоджон Райимберди ўғли - Самарқанд вилояти сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўлими спортчиси (Самарқанд вилояти)
Холматов Отабек Шухрат ўғли - Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасининг отряд катта мутахассиси (Сирдарё вилояти)
Мусурмонқулов Бектош Қодирберди ўғли - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси (Сирдарё вилояти)
Қосимхожиев Нажмиддин Абдужаббор ўғли - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 4-босқич талабаси (Сурхондарё вилояти)
Норалиев Сарвар Нурислом ўғли - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм батарея командири (Сурхондарё вилояти)
Халмаханов Айтжан Даниёр ўғли - Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 2-босқич талабаси (Тошкент вилояти)
Ларин Евгений Алексеевич - Тошкент давлат тиббиёт университети 6-босқич талабаси (Тошкент вилояти)
Маҳаммаджонов Қудратбек Улуғбек ўғли - Фарғона давлат техника университети 2-босқич магистранти (Фарғона вилояти)
Мухаммадхонов Шухратжон Музафаржон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий мусиқа академик лицейи командири (Фарғона вилояти)
Ражапов Артур Ихтиёр ўғли - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош (Хоразм вилояти)
Аминбоев Қодирберган Олимбой ўғли - Урганч давлат педагогика институти 3-босқич талабаси (Хоразм вилояти)
Бегмуратов Ҳумоюн Хусниддинович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзоси (Тошкент шаҳри)
Ғуломов Пахлавон Фаррух ўғли - Тошкент шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)





