add

Маркетинг бизнесни қандай ўстириши керак: 2026 йилда буни ким кўрсатиб бера олади?

Bugun 14:382 daqiqa

Тошкентда ўтадиган Tashkent Marketing Forum 2026 маркетингни фойда ва ўсишга айлантиришни амалда кўрсатади.

Маркетинг бизнесни қандай ўстириши керак: 2026 йилда буни ким кўрсатиб бера олади?

2026 йил 14 февралда «AZIMUT Grand Hotel Tashkent»да Tashkent Marketing Forum 2026 — Марказий Осиёнинг энг йирик маркетинг конференцияси ва тадбиркорлар, раҳбарлар ҳамда маркетологлар учун йилнинг асосий профессионал воқеаси бўлиб ўтади.

Бу форум назариётдан чарчаб, маркетинг сотувларга, бизнеснинг ўсиши ва фойдага ҳақиқатда қандай таъсир кўрсатишини тушунмоқчи бўлганлар учун. «TMF2026» Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Беларус, Исроил ва Италиядан 50 дан зиёд спикерларни — етакчи жаҳон ва минтақавий брендлар билан ишловчи амалиётчиларни жамлайди.

Форум 4 та залда 7 та параллел секциялар форматида ўтади, бу ҳар бир қатнашчига форум доирасида ўз бизнесининг вазифалари ва экспертлик даражасига муносиб ўз дастурини шакллантириш имконини беради.

«Параллель секциялар формати яхши натижалар беришини кўрдик. У реал бизнес-масалаларни муҳокама қилиш, янги кейслар билан ўртоқлашиш ва амалий жавоблар олиш имкониятини беради. Секциялар кураторлари билан биз ҳақиқатан иш берадиган ғояларни ўртоқлашишга тайёр энг кучли маркетолог ва экспертларни жамладик», — дея қайд этади Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг раиси, форум ташкилотчиси Диёр Мирзааҳмедов.

TMF2026га чипта харид қилишнинг беш сабаби:

  • Мавҳумлик ўрнига амалиёт — реал кейслар, рақамлар, хатолар ва ечимлар;

  • Контент танлаш — 7 та секция, турли форматлар ва миқёслар

  • Нетворкинг — 1000 дан зиёд маркетологлар, тадбиркорлар, топ-менежерлар ва агентликлар;

  • Билимлар концентрацияси — форумнинг барча спикерлари ёзувларидан фойдалана олиш

  • Форум қатнашчиси сертификати.

Форум қатнашчилари маркетинг агентликлари ва форум «Йил маркетинги» ярмаркасига ташриф буюриш имконига эга бўладилар. Ярмаркада махсус шартларда янгиликлар ва долзарб маҳсулотлар тақдим этилади. Анъанага кўра, форум доирасида «Tashkent Marketing Awards» маросими ўтказилади, унда уюшма ҳамкори бўлган брендлар ва Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг талқинига кўра Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги энг яхши маркетологлари тақдирланади.

Форум дастурида маркетинг-навигатор: Ipak Yuli Bank кўмагида ўтказиладиган экспертлар билан 1:1 сессиялари — маркетинг вазифаларини муҳокама қилиш, тармоқ экспертларидан тавсиялар олиш ва ўз профессионал йўналишларини янада аниқроқ тушуниш учун индивидуал учрашувлар формати.

Қатнашчилар конкрет кейсларни таҳлил қилишлари ва четдан назар ташлай олишлари мумкин бўлади.

Ҳамкорлик асосида тайёрланди.

Teglar

Mavzuga oid