add

«Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим» — ЎФА собиқ ходими

04.10.2025 | 16:5712573 daqiqa

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари Шерзод Игамбердиев ЎФАдан кетиш сабабини очиқлади.

«Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим» — ЎФА собиқ ходими
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг (ЎФА) терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари Шерзод Эгамбердиев ЎФА миллий терма жамоа бош мураббийлиги учун Фабио Каннаваро билан музокаралар олиб бораётгани фонида ўз Instagram саҳифасида жамоани тарк этиши юзасидан баёнот берди. Игамбердиев Instagram саҳифасида ёзганидек, жамоани тарк этиш унга оғир ва аламли бўлган. «Жимгина рози бўлиб, барчасига кўнишим мумкинмиди? Ҳа, мумкин эди. Мукофотлар, АҚШга сафар ва чиройли суратлар учун. Бироқ мен бу жамоани жуда яхши кўраман, мамлакатимизни жуда қадрлайман. Шунинг учун – йўқ. Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим», дейди у. Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоа мураббийлиги масаласи бўйича италиялик Фабио Каннаваро билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди. 52 ёшли мураббийнинг йиллик маоши тахминан 4 миллион еврони ташкил этиши айтилмоқда. Игамбердиевнинг баёноти футбол жамоатчилиги орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Қайд этиш жоизки, Игамбердиев 9 сентябрь куни ишдан кетгани ҳақида ўз Instagram саҳифасида маълум қилган эди.

Teglar

Mavzuga oid