add

Метрода ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Kecha 15:251 daqiqa

Темирйўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодиса, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш мансабдор шахсларга 4 млн 120 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Метрода ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди © Javhar Chorshanbiyeva

Темирйўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бу 5 феврал куни қабул қилинган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунда белгиланган.

Мазкур ҳуқуқбузарлик мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида (4 млн 120 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Шунингдек, темирйўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодиса, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилди.

Бундан ташқари, автомобил транспортида тегишли гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида (1 млн 236 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Teglar

Mavzuga oid