Молиядагилар фермерлардан қарийб 5,5 баравар кўп маош олмоқда
Йилнинг иикинчи чорагида энг юқори ўртача иш ҳақи молия ва суғурта соҳасида 19,1 млн сўмни ташкил этди. Марказий банк ўртача иш ҳақини 7,1 млн этиб белгилади. Энг паст иш ҳақи қишлоқ хўжалиги соҳасида 3,5 млн сўм ва ижтимоий хизматларда 4,7 млн сўмни ташкил этмоқда.
© Ijtimoiy tarmoqlar2026-йил январ–июн ойларида иш ҳақи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 фоизга ошди. Инфляция ҳисобга олинган реал иш ҳақи 10,9 фоизга кўпайди. Ўртача иш ҳақи эса 7,1 млн сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг Мехнат бозори шарҳида келтирилган.
Пул-кредит шароитларининг қатъийлашуви натижасида инфляция даражасининг секинлашиши ва номинал иш ҳақи ўсишининг нисбатан барқарор сақланиб, кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ 2026-йил 1-июлда 7,5 фоизга тушди. Аҳоли реал даромадининг ўсиши иш ҳақи эвазига эмас, балки нархлар ўсишининг секинлашиши ҳисобига шаклланмоқда.
Соҳалар кесимида
2026 йилнинг биринчи ярмида энг юқори ўртача иш ҳақи молия ва суғурта соҳасида 19,1 млн сўмни, ахборот ва коммуникация хизматларида эса 17,4 млн сўмни ташкил этди. Энг паст иш ҳақи қишлоқ хўжалиги соҳасида 3,5 млн сўм ва ижтимоий хизматларда 4,7 млн сўм этиб кўрсатилган. Иш ҳақининг энг юқори ўсиши ташиш ва сақлаш тармоғида 22,8 фоизга, ижтимоий хизматларда 20,2 фоизга ва қурилиш соҳасида эса 19,9 фоизга ошди.

Ҳудудлар кесимида
Ҳудудлар кесимида реал иш ҳақи 2026-йилнинг ўтган даврида Жиззах вилоятида 13,3 фоизни, Наманган вилоятида 11,8 фоизни ва Тошкент шаҳрида 10,7 фоизни ташкил этиб, иш ҳақининг энг юқори ўсиши кузатилди. Бухорода 9,4 фоизга, Қашқадарёда 9,7 фоизга, Навоийда 9 фоизга, Самарқандда 9,5 фоизга, Сирдарёда 9,3 фоизга, Хоразмда 8,8 фоизга ва Тошкент вилоятида 10,5 фоизга кўпайди. Андижон 7,9 фоиз, Сурхондарё 8,6 фоиз, Фарғона 8,5 фоиз ва Қорақалпоғистон 8,6 фоиз билан энг паст ўсиш қайд этди.

2026-йилда иш ҳақи ўсиш суръатининг тармоқлар ва ҳудудлар кесимида шаклланиши аҳоли даромадларининг ошиши орқали ички истеъмол ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватловчи муҳим омиллардан бири бўлди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошгани ва иш ҳақининг йил давомида ўсгани ҳамда соҳалар кесимида маошлар ўртасида сезиларли фарқ борлиги қайд этилган.
Ҳасанов Камрон





