Молиявий пирамидалар: инвестициями ёки тузоқ? — Молиявий саводхонлик сабоқлари
04.08.2025 | 13:0015 daqiqa
Сўнгги йилларда «инвестиция» ниқоби остида молиявий пирамидалар кўпаймоқда. Улар аҳолига юқори фоизли даромад ваъда қилиб, ишонувчан фуқароларни ўз тузоғига тортмоқда. Бир қарашда фойдали имкониятдек туюлган бу схемалар аслида ҳеч қандай реал бизнес ёки маҳсулотга эга эмас.

Vaqt.uz нашри «Молиявий саводхонлик» рукни доирасида молиявий пирамидалар ҳақида сўз юритади. Унда бу тизимнинг ишлаш механизми, Ўзбекистонда кузатилган воқеалар мисолида таҳлил ва улардан ҳимояланиш йўллари ёритилади.
Молиявий пирамида нима?
Молиявий пирамида — бу ясама инвестиция схемаси бўлиб, унда энг дастлаб тизимга кирганларга кейинроқ кирганларнинг пули ҳисобига фойда тўланади. Яъни, реал бизнес, маҳсулот ёки хизмат йўқ. Тизим тўлиқ янги одамлар келтириш ва улардан пул олишга асосланади. Бу жараён бир муддат ишлаётгандек кўринса-да, охир-оқибатда янги одамлар оқими тўхтайди ва пирамида қулаши бошланади. Натижада, энг охирги бўлиб кирганлар пулидан буткул айрилади.
Тизим қандай ишлайди?
Молиявий пирамидаларнинг бир неча асосий белгиси мавжуд: ҳаддан ташқари юқори даромад ваъдаси (масалан, ойига 20–30 фоиз), «ҳеч нарса қилмасдан пул ишлаш» ғояси, реал маҳсулот ёки хизматнинг йўқлиги, ҳамда доимий равишда янги аъзолар жалб қилиш талаби. Энг ёмони шундаки, ушбу схемалар кўпинча «молиявий саводхонлик» паст бўлган аҳолига қаратилади. Осон бойликка ишонувчанлик ва ишсизлик фонида кўпчилик бундай схемаларга чалиниб қолмоқда.
Молиявий пирамидаларнинг даражалари: ким ютади, ким ютқазади?
- Юқори даража — ташкилотчилар
- Ўрта даража — илк иштирокчилар
- Пастки даража — янги иштирокчилар
- Тузоқда қолганлар — одам топа олмаганлар
- Осон ва тез бойлик ваъдасига ишонманг. Агар кимдир сизга «ҳеч қандай ҳаракат қилмасдан катта даромад топасиз» деса — бу жуда катта огоҳлантирувчи сигнал. Ҳақиқий инвестициялар доим хавф ва меҳнат талаб қилади.
- Ташкилотнинг расмийлигини текширинг. Сизга инвестиция таклиф қилаётган компаниянинг лицензияси, рўйхатдан ўтган манзили ва фаолиятини текширинг. Молия вазирлиги ёки Ўзбекистондаги молиявий регуляторлар сайтларида рўйхатга олинганми, аниқланг.
- Реал маҳсулот ёки хизмат борми, аниқланг. Агар пул фақат янги одам жалб қилиш ҳисобига айлантирилаётган бўлса, бу пирамида схемасидир. Яхши компанияда реал маҳсулот, хизмат ёки ишлаб чиқариш бўлади.
- «Пул олиб кел, дўстларингни ҳам таклиф қил» тизимига шубҳа билан қаранг. Пирамидалар одатда «сиз одам олиб келсангиз, фоиз оласиз» деган тамойилда ишлайди. Ҳақиқий инвестицияда эса сиз одам эмас, ғоя ёки лойиҳа асосида даромад оласиз.
- Яқинларингизни огоҳлантиринг. Агар сизга шубҳали тизим таклиф қилинса — ўзингиз кирманг ва бошқаларни ҳам огоҳлантиринг. Айниқса, қариндош, дўстлар ёки ижтимоий тармоқларда ишонувчан одамлар кўп.
- Пул тикишдан олдин маслаҳат олинг. Инвестиция қилишдан олдин тажрибали иқтисодчи, юридик маслаҳатчи ёки банк ходимидан маслаҳат олинг. Кўпинча битта савол билан бутун сармоянгизни сақлаб қолишингиз мумкин.





