Мустақиллик байрами учун қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди
21.08.2025 | 19:402 daqiqa
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар эса 2 кун дам олади.

Жорий йилда Ўзбекистонда «1 сентябр — Мустақиллик куни» байрам учун қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.
Билдирилишича, Мустақиллик куни муносабати билан:
- 5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари;
- 6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари дам олади.
Хабарга кўра, қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган.





