Наманганда Тошкентдагидан 4 баробар кам: Ўзбекистонда аҳолининг умумий даромадлари 263 трлн сўмдан ошди

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда аҳоли даромадлари реал ўсиши 7,8 фоизни ташкил этиб, 263,2 трлн сўмга етди. Бироқ ҳудудлар ўртасидаги фарқ кескин сақланмоқда.

Наманганда Тошкентдагидан 4 баробар кам: Ўзбекистонда аҳолининг умумий даромадлари 263 трлн сўмдан ошди

2026 йилнинг январ-март ойлари якунларига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг умумий даромадлари 263,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,8 фоизни ташкил этган. Бу аҳоли қўлидаги реал маблағлар ҳажми сезиларли даражада ошганини англатади.

Мазкур даврда аҳоли жон бошига тўғри келадиган умумий даромадлар 6,9 млн сўмга етди. Ушбу кўрсаткичнинг номинал ўсиши 13,5 фоизни, инфляция ҳисобга олинган ҳолдаги реал ўсиш эса 5,8 фоизни ташкил қилди.

Screenshot 2026-05-01 at 17.06.47

Ҳудудлар кесимидаги катта фарқлар

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар бўйича ҳудудлар ўртасида жиддий тафовутлар кузатилмоқда. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, бу ерда жон бошига даромад 19,1 млн сўмга яқинлашган.

Шунингдек, Навоий вилояти (10,5 млн сўм), Бухоро вилояти (7,3 млн сўм) ва Тошкент вилояти (6,9 млн сўм) ҳам республика ўртача кўрсаткичидан юқори натижа қайд этган ҳудудлар қаторига киради.

Аксинча, Наманган (4,6 млн сўм), Сурхондарё (4,7 млн сўм), Қашқадарё (4,9 млн сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4,9 млн сўм атрофида) аҳоли даромадлари анча паст даражада сақланмоқда. Шунингдек, Жиззах, Фарғона, Сирдарё, Самарқанд, Андижон ва Хоразм вилоятлари ҳам ўртача республика даражасидан паст кўрсаткичларни қайд этган.

Screenshot 2026-05-01 at 17.07.04

Даромадлар таркиби

Аҳоли даромадлари таркиби таҳлили шуни кўрсатадики, асосий улуш меҳнат фаолияти (иш ҳақи)дан олинаётган даромадларга тўғри келмоқда. Хусусан, Навоий вилоятида меҳнатдан олинаётган даромадлар улуши 75,1 фоизни ташкил этиб, энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилган.

Бу кўрсаткич иш ҳақи ва мустақил бандликдан олинаётган даромадлар аҳоли фаровонлигида ҳал қилувчи омил бўлиб қолаётганини тасдиқлайди.

Бироқ Андижон, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида меҳнат даромадлари улуши республика ўртача даражасидан пастлигича қолмоқда.

Screenshot 2026-05-01 at 17.07.13

Қўшимча манбалар роли

Аҳоли даромадлари фақат иш ҳақи билан чекланиб қолмаяпти. Шахсий истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, хизматлар ва мол-мулкдан олинадиган даромадлар ҳам муҳим рол ўйнайди.

Жумладан, умумий даромадлари ҳажмида кичик тадбиркорликдан олинган даромадларнинг улуши 54,5 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, трансферлар олинган даромадлар ҳам катта улуш эгаллаб, 2026 йилнинг 3 ойида аҳолининг умумий даромадлари ҳажмида трансфертларнинг улуши 27,5 фоиз бўлди.

Screenshot 2026-05-01 at 17.07.41

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 7 млн сўмга яқинлашганлигин маълум қилинган эди.

Teglar

Ruxsora Jovliyeva

Ruxsora JovliyevaMaqolalar soni: 936

Barchasi

Mavzuga oid