add

Нурафшон шаҳрида 7 октябрдан икки янги автобус йўналиши ишга тушади

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида фуқаролар қулайлиги учун икки янги автобус йўналиши йўлга қўйилади. Транспорт воситалари ҳар куни 06:00 дан 22:00 гача қатнайди.

Нурафшон шаҳрида 7 октябрдан икки янги автобус йўналиши ишга тушади
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 7 октябрдан бошлаб янги жамоат транспорти йўналишлари ишга тушади. Лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 5 ноябрдаги 384-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди. Янги автобус йўналишларининг асосий мақсади — аҳоли учун қулай, хавфсиз ва арзон транспорт хизматини таъминлашдир. Маршрутлар шаҳарнинг аҳолиси зич туманларини бир-бири билан боғлаб, йўловчилар ҳаракатини енгиллаштириши кутилмоқда. Биринчи йўналиш — «Қорасув – Бургалик» маршрути бўлиб, шаҳарнинг муҳим маҳаллалари орқали ўтади. Иккинчи йўналиш эса «Макро» супермаркетидан бошланиб, Бобур кўчаси, Дегантепа маҳалласи ва Nurafshon City орқали ҳаракатланади. Автобуслар ҳар куни соат 06:00 дан 22:00 гача қатнайди. Мутахассислар айтишича, йўналишлар аҳолининг кундалик эҳтиёжларига мос равишда шакллантирилган бўлиб, иш, таълим ва савдо марказларига тез етиб бориш имконини беради.

Теглар

Мавзуга оид