
Олий таълимда халқаро аккредитация ва рейтинг — «Taʼlim vaqti»
Дастурнинг ушбу сонида Ўзбекистон университетлари учун халқаро аккредитация ва рейтингнинг аҳамияти, Европа ва АҚШ моделлари, сифат маданияти ва стратегик йўналишлар, хатолар, амалий маслаҳатлар ва университетларнинг халқаро обрўсини ошириш учун самарали йўллар очиқ ва таҳлилий фикр-мулоҳаза қилинган.
Ҳукумат томонидан олий таълим муассасалари халқаро аккредитациядан ўтиш қўллаб-қувватланмоқда. Шунга кўра университетларда халқаро аккредитацияга тайёргарлик йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ, бу ишлар моҳиятан нима мақсадга қаратилмоқда? Халқаро аккредитация университетларга сертификат учун керакми? Халқаро аккредитация учун тайёргарлик нимадан бошланиши керак?
Юқоридаги долзарб саволларга жавобларни «Таълим вақти»нинг навбатдаги подкаситида экспертларнинг очиқ, холис ва таҳлилий фикр-мулоҳазалари орқали олиш мумкин.
Ўзбекистонда олий таълимда халқаро аккредитациянинг аҳамияти ортиб бормоқда. Бу подкастда университетлар учун халқаро стандартларни жорий қилишнинг манфаати, турли аккредитация моделлари (Европа ва АҚШ), ҳамда сифат маданияти ва стратегик йўналишлар муҳокама қилинган.
Суҳбат давомида миллий қонунчиликнинг халқаро стандартларга тайёрлиги, хусусий университетлар учун аккредитациянинг стратегик аҳамияти, ҳамда университетлар томонидан учрайдиган энг кўп хатолар кўриб чиқилади. Шу билан бирга, Европа ва АҚШ аккредитациясини бир вақтда олиш имкониятлари ва мамлакатда сифат маданиятини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Подкаст таълим соҳаси мутахассислари, университет раҳбарлари ва олий таълимда сифат ва халқаро стандартлар бўйича билим олмоқчи бўлган ҳар бир шахс учун фойдали маълумотлар тақдим этади. Шу билан бирга, халқаро аккредитация ва сифатни таъминлаш ҳақида амалий маслаҳатлар, тажрибалар ва энг самарали стратегиялар тингланади.
Бу суҳбат олий таълимда халқаро стандартлар, стратегик йўналишлар ва университетлар ривожи ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради. Таълимда сифат ва глобал стандартларни тушуниш, хатолардан қочиш ва университетнинг халқаро обрўсини ошириш учун бу подкастни кўриш муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистонда таълим тизимидаги ислоҳотларга бағишланган ягона подкаст — «Таълим Вақти» навбатдаги сонида илк бор «Олий таълимда халқаро аккредитация ва рейтинг» мавзусини кенг ва чуқур ёритиб беради.




