Logo

Ўзбекистон 2027-йилда бойроқ давлатлардан бирига айланади

Kecha 22:483 daqiqa

2027-йилда мамлакатда киши бошига ЯИМ 5 минг доллардан ошиши кутилмоқда. Бу Ўзбекистонга юқори-ўрта даромадли давлатлардан бирига айланиш имконини беради. Юқори даромадли давлатлар қаторидан эса таҳминан 2040 йилда жой олиш мумкин.

Ўзбекистон 2027-йилда бойроқ давлатлардан бирига айланади

2027-йилда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 5 минг доллардан ошиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда 2027–2029-йилларга мўлжалланган Фискал стратегиядан маълум бўлди.

Стратегияда маълум қилинган прогнозга кўра, 2026-йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсади ва 2 квдрлн 183 трлн сўмга етади. Натижада аҳоли жон бошига ЯИМ 4 629 долларни ташкил қилади.

1

Бу Жаҳон банки томонидан тавсифланувчи юқори-ўрта даромадли мамлакатлар учун оралиқ — 4 636–14 375 доллардан бироз камроқ.

Шунга қарамай, 2027-йилда иқтисодий ўсиш 6,9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бунда иқтисодиёт 2 квдрлн 474 трлн сўмга етади ва киши бошига ЯИМ 5 106 долларгача кўтарилади.

Шу тариқа Ўзбекистон бу кўрсаткич билан дунё бўйлаб юқори-ўрта даромадли давлатлар қаторидан жой олади.

2025-йил ҳолатига кўра, Ўзбекистон қуйи-ўрта даромадли давлатлардан бири ҳисобланади. 1999 йилдан–2008 йилгача мамлакат кам даромадли ёки камбағал давлат сифатида қайд этилган.

2

Юқори-ўрта даромадли мамлакатлар қаторидан жой олиш Ўзбекистон тарихида биринчи марта содир бўлиши кутилмоқда. Таққослаш учун, қўшни Қозоғистон 2006 йилдан бери бу рўйхатдан ўрин олиб келади.

Жаҳон банки дунё мамлакатларини аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсаткичига қараб 4 та гуруҳга ажратади: кам даромадли, қуйи-ўрта даромадли, юқори-ўрта даромадли ва юқори даромадли мамлакатлар.

2026–2027-молиявий йили учун амалдаги мезонларга кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ 1 175 долларгача бўлган давлатлар кам даромадли, 1 176–4 635 доллар оралиғидагилар қуйи-ўрта даромадли, 4 636–14 375 доллар оралиғидагилар юқори-ўрта даромадли, 14 376 доллардан юқори кўрсаткичга эга мамлакатлар эса юқори даромадли давлатлар ҳисобланади.

Ушбу чегаралар ҳар йили 1-июлда халқаро инфляция ҳисобга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилади. Шу сабабли даромад гуруҳлари учун белгиланган доллар оралиғи йил сайин бироз ўзгариб боради.

Ўзбекистон қачон бой давлатга айланади?

Шундай қилиб 2027-йилга келиб Ўзбекистон биринчи марта юқори-ўрта даромадли давлатлардан бирига айланади. Рақамларга таяниб мамлакатнинг қачон бой давлатлар қаторидан жой олишини прогноз қилиш мумкин.

3

Бунда 2029-йилги ҳукумат прогнози бошланғич нуқта сифатида олинди.

2018-йилдан 2029-йилгача Ўзбекистонда киши бошига ЯИМ йилига ўртача 11,6 фоиздан ўсмоқда. Ўсиш кўрсаткичи йилларга қараб фарқ қилади ва 2026-йилги ўсиш 19 фоиздан юқори бўлиши кутилмоқда.

Бу Ўзбекистон сўнгги йиллардан юқори иқтисодий ўсиш жараёнини бошдан кечираётганини билдиради.

Кейинги йилларда ҳам аҳоли жон бошига иқтисодиёт кўрсаткичи бўйича ўртача ўсиш — 11,6 фоиз сақланиб қолинадиган бўлса, мамлакат 2039–2040-йилларда бой давлатлар қаторидан жой олиши мумкин.

Ўзбекистонда киши бошига ЯИМ бу даврда 19–20 минг доллар атрофида бўлади. Жаҳон банкининг юқори даромадли давлатлар чегараси эса ҳар йили инфляция таъсирини ҳисобга олган ҳолда янгиланади.

Охирги ўн йилликда бу чегара ўртача 2–3 фоиз атрофида янгилангани инобатга олинса, 2040-йилида бой давлатлар чегараси 18–19 минг доллар атрофида бўлади.

Албатта бу прогноз фақат математик томондан қилинган бўлиб, аслида иқтисодий кўрсаткичларга кўплаб факторлар ўз таъсирини ўтказади. Шунга қараб Ўзбекистон бой давлатлар орасига 2040-йилдан эрта ёки кечроқ кириши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистон 2027-йилда бойроқ давлатлардан бирига айланади | Vaqt.uz