Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп қайси давлатларга сотмоқда?
2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми қарийб 10 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
© novosti.tj2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида Россия Ўзбекистоннинг энг йирик экспорт бозори бўлиб қолди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2026 йил январь–апрель ойларида Ўзбекистоннинг умумий экспорт ҳажми қарийб 10 млрд долларга етган.
2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистон экспортида энг юқори улушга эга бўлган давлатлар:
Россия — 1,5 млрд доллар
Хитой — 919,6 млн доллар
Афғонистон — 643,7 млн доллар
Франция — 498,6 млн доллар
Қозоғистон — 425,5 млн доллар
Туркия — 361,4 млн доллар
Бирлашган Араб Амирликлари — 265,5 млн доллар
Қирғизистон — 254,2 млн доллар
Тожикистон — 213,3 млн доллар
АҚШ — 122,5 млн доллар
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда Марказий Осиё мамлакатларига экспортнинг умумий экспортдаги улуши 9,8 фоиздан 9,3 фоизгача пасайгани ҳақида маълумот берган эдик. 2021 йил билан таққослаганда, Марказий Осиё мамлакатларининг умумий экспортдаги улуши 6,7 фоиз бандга, махсус товарларсиз экспортдаги улуши эса 4,8 фоиз бандга қисқарган.





