Ўзбекистон «Makkah Halal Forum 2026» халқаро форумда иштирок этмоқда

16.02.2026 | 12:551 daqiqa

Ўзбекистон Макка шаҳрида ўтказилётган халқаро ҳалол саноат форумида миллий стенд билан қатнашмоқда.

Ўзбекистон «Makkah Halal Forum 2026» халқаро форумда иштирок этмоқда

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида «Makkah Halal Forum 2026» халқаро кўргазма ва форуми бошланди. Дунё давлатларидан етакчи ишлаб чиқарувчилар, инвесторлар ва бизнес вакиллари иштирок этаётган мазкур тадбирда Ўзбекистон ҳам фаол қатнашмоқда. Бу ҳақда «Dunyo» ахборот агентлиги хабар берди.

Форумда иштирок этаётган давлатлар

14–16 феврал кунлари бўлиб ўтаётган форум 1200 квадрат метр майдонда ташкил этилган бўлиб, унда 15 давлатдан 130 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этмоқда. Тадбир ҳалол саноати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини шакллантиришга қаратилган.

3

Ўзбекистон делегацияси Савдо-саноат палатаси бошчилигида иштирок этмоқда. Мамлакатимиздан 30 нафардан ортиқ тадбиркор «Made in Uzbekistan» ягона миллий стенди остида ўз маҳсулотларини тақдим этяпти.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан тақдим этилган маҳсулотлар

2

170 квадрат метрдан зиёд ҳудудда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспортбоп қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавотлари, турли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тайёр товарлари намойиш этилди. Бу маҳсулотлар халқаро бозор талабларига мослиги билан ажралиб туради.

Мутахассислар фикрича, ушбу иштирок Ўзбекистоннинг халқаро ҳалол бозоридаги позициясини мустаҳкамлаш, янги шериклар топиш ва экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилади. Тадбир доирасида қатор музокаралар ва бизнес учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистон «Makkah Halal Forum 2026» халқаро форумда иштирок этмоқда | Vaqt.uz