Ўзбекистон олтин-валюта зaxиралари кескин қисқарди

Bugun 15:151 daqiqa

Март ойида олтин нархининг пасайиши сабаб мамлакатнинг халқаро зaxиралари кетма-кет етти ойлик ўсишдан кейин 10 фоизга қисқарди.

Ўзбекистон олтин-валюта зaxиралари кескин қисқарди © iStock

Ўзбекистоннинг олтин-валюта зaxиралари 2026 йил март ойида сезиларли қисқарди. 1 апрел ҳолатига кўра, умумий халқаро зaxиралар ҳажми 68,99 млрд долларни ташкил этган. Кўрсаткич бир ой ичида 8,09 млрд долларга ёки тахминан 10 фоизга камайганини англатади. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Пасайишнинг асосий омили

Асосий омил сифатида жаҳон бозорида олтин нархининг тушиши кўрсатилмоқда. Хусусан, март ойида олтин қиймати 5174,1 доллардан 4553,95 долларгача пасайган. Бу эса зaxиралар таркибида асосий улушга эга бўлган олтин қийматини камайтирган.

Марказий банк омборларидаги олтин қиймати ҳам 6,82 млрд долларга қисқариб, 60,85 млрд долларни ташкил этишига қарамай, унинг физик ҳажми ўсган. Олтин захиралари 0,3 млн трой унцияга ортиб, 13,4 млн трой унцияга ёки 416,8 тоннага етган.

Валюта заҳиралари

Валюта зaxиралари ҳам пасайишни давом эттирди. Март ойида улар 1,26 млрд долларга (14,3 фоиз) камайиб, 7,57 млрд долларни ташкил қилди. Шу билан бирга, хорижий марказий банклар ва халқаро молиявий институтлардаги активлар 1,3 млрд долларгача ошган.

Шунингдек, хорижий банкларда жойлаштирилган маблағлар 4,71 млрд доллар миқдорида қайд этилди. Бу кўрсаткичлар валюта активлари таркибидаги ўзгаришларни акс эттиради.

Марказий банк томонидан харид қилинган хорижий қимматли қоғозлар ҳажми эса 1,545 млрд долларга етган. Уларнинг умумий зaxиралардаги улуши 2,24 фоизни ташкил этмоқда.

Teglar

Mavzuga oid