Ўзбекистон Президенти Беларусга етиб борди
Bugun 20:251 daqiqa
Шавкат Мирзиёевни Беларус бБош вазири Александр Турчин, ташқи ишлар вазири Максим Риженков ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.
© Foto: president.uzЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Минск шаҳрига келди.
Беларус пойтахтининг халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Беларус Бош вазири Александр Турчин, ташқи ишлар вазири Максим Риженков ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, 9 июл куни олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.





