add

Ўзбекистон яшаш энг арзон бўлган топ-20 та давлат қаторига кирди

Bugun 09:372 daqiqa

Марказий Осиё давлатлари орасида умумий рейтингда Қозоғистон 128-поғонани, Тожикистон 136-поғонани, Ўзбекистон 138-поғонани, Қирғизистон эса 140-поғонани эгаллаган.

Ўзбекистон яшаш энг арзон бўлган топ-20 та давлат қаторига кирди© Javhar Chorshanbiyeva

Ўзбекистон дунёда яшаш энг арзон бўлган давлатлар қаторига кириб, Марказий Осиё мамлакатлари орасида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда халқаро таҳлилий платформа — Numbeo томонидан эълон қилинган 2026 йилги глобал яшаш қиймати рейтингида маълум қилинди. Унга кўра, мамлакат 155 та давлат орасида 138-поғонадан жой олган.

Рейтингни шакллантиришда Ню-Йорк шаҳри 100 баллик асос сифатида олинган. Кўрсаткич қанчалик паст бўлса, мамлакатда яшаш шунчалик арзон ҳисобланади. Ўзбекистонда яшаш харажатлари индекси 27,3 баллни ташкил этган. Бу товар ва хизматлар нисбатан арзон эканини англатади, бироқ харид қобилиятининг ўртача даражада қолиши аҳолининг реал даромадлари чекланганлигини кўрсатмоқда.

Шаҳарлар кесимида эса Тошкент 479 та шаҳар орасида 431-поғонани эгаллаган. Дунёдаги энг қиммат шаҳар сифатида Швейцариянинг шимолида жойлашган Цюрих қайд этилган. Ушбу шаҳарда уй-жой ижараси, хизматлар ва кундалик сарф-харажатлар энг юқори даражада баҳоланади.

Numbeo таҳлили бешта асосий йўналишни қамраб олган. Ўзбекистонда уй-жой ижараси индекси 12,2 баллни ташкил этиб, минтақадаги энг паст кўрсаткичлардан бири сифатида қайд этилган. Уй-жой ижарасини ҳисобга олган ҳолда яшаш қиймати индекси 20,6 баллни ташкил этган. Озиқ-овқат маҳсулотлари 30,1 балл, ресторанлардаги нархлар 23 балл, харид қобилияти эса 47,8 балл даражасида баҳоланган.

Марказий Осиё давлатлари орасида умумий рейтингда Қозоғистон 128-поғонани, Тожикистон 136-поғонани, Қирғизистон эса 140-поғонани эгаллаган. Туркманистон бўйича маълумотлар тадқиқотга киритилмаган.

Шунингдек, 2025 йил якунларига кўра, Тошкент Марказий Осиёдаги энг хавфсиз шаҳар деб топилган. Жаҳон рейтингида эса пойтахт 51-поғонадан ўрин олган.

Teglar

Mavzuga oid