Logo

Ўзбекистонда 6,2 трлн сўмлик резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқарилди

Bugun 18:531 daqiqa

2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида мамлакатда резина ва пластмасса саноати 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 25,7 фоизга ўсди.

Ўзбекистонда 6,2 трлн сўмлик резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқарилди © missp

2026-йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан қиймати 6,2 трлн сўмлик резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 25,7 фоизга ошган.
1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда 61 мингта саноат корхоналари фаолият юритаётган бўлса, шундан 2,9 мингтаси резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқармоқда.
 
Ҳудудлар кесимида

Ҳудудлар кесимида резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш ҳажми:

Бир йиллик натижа

1


2025-йилда Ўзбекистонда 21,4 трлн сўмлик резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқарилган эди. Бу кўрсаткич ҳам 2024-йилга нисбатан 20,4 фоизга ошган.
 
Ҳудудлар кесимида резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш ҳажми:

2

Teglar

Mavzuga oid