add

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми рекорд даражага чиқди

Bugun 15:351971 daqiqa

2025 йилда хизматлар соҳаси ҳажми сўнгги 5 йил ичидаги энг юқори натижани қайд этди.

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми рекорд даражага чиқди

2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 916 трлн сўмга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,6 фоизга юқори бўлиб, хизматлар соҳасида барқарор ўсиш сақланаётганини кўрсатади.

Йиллар кесимида таҳлил қилинганда, бозор хизматлари ҳажмининг изчил ўсиб бораётгани яққол кўринади:

2021 йилда 257,2 трлн сўм;

2022 йилда 329,3 трлн сўм;

2023 йилда 574,8 трлн сўм;

2024 йилда 735,6 трлн сўм;

2025 йилда 916 трлн сўм.

Ҳудудлар кесимида энг катта улуш анъанавий равишда Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Пойтахтда 11 ой давомида 349,9 трлн сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Бу мамлакат бўйича умумий ҳажмнинг сезиларли қисмини ташкил этади.

Вилоятлар орасида Самарқанд 67,6 трлн сўм билан етакчи ўринларнинг бирини эгаллади. Фарғонада 61,9 трлн сўм ва Тошкент вилоятида эса 61,8 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган. Наманган ва Андижон вилоятларида ҳам хизматлар бозори фаол ривожланиб, мос равишда 47,2 трлн ва 46,9 трлн сўмлик ҳажм қайд этилган.

Teglar

Mavzuga oid