Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида фаолият юритётган хорижий корхоналар сони маълум қилинди

Kecha 21:251 daqiqa

2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида 140 та хорижий корхона фаолият юритмоқда, энг кўп улуш Туркия ва Хитойга тўғри келади.

Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида фаолият юритётган хорижий корхоналар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 140 тага етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, мазкур корхоналар мамлакат тиббиёт тизимида муҳим ўрин эгаллаб, турли хизматлар кўрсатиш ва инвестицияларни жалб этишда иштирок этмоқда.

Энг кўп корхона очган давлатлар

Мамлакатлар кесимида энг кўп корхоналар Туркияга тўғри келиб, уларнинг сони 27 тани ташкил этган. Шунингдек, Хитойдан 21 та, Россиядан 18 та ва Ҳиндистондан 17 та корхона фаолият юритмоқда.

Қозоғистондан 11 та, Озарбайжон ва Жанубий Кореядан 10 тадан, Қирғизистондан 6 та корхона рўйхатдан ўтган. Бирлашган Араб Амирликлари ва Япониядан эса 4 тадан корхона фаолият олиб бормоқда.

Қолган 12 та корхона бошқа давлатларга тўғри келади. Мутахассислар бу кўрсаткичлар тиббиёт соҳасида халқаро ҳамкорлик ва инвестиция фаоллиги ошиб бораётганини кўрсатишини таъкидламоқда.

Teglar

Mavzuga oid