Ўзбекистондаги автотранспортлар сони қарийб 5 миллионга етди
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 344,6 мингтага ошган. Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этмоқда.
© vaqt.uz2026-йилнинг 1-апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 903,1 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Маълумотларга кўра, аҳолига тегишли автомобилларнинг асосий қисмини, яъни 92,8 фоизини енгил автотранспорт воситалари ташкил этмоқда.
Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
– енгил автомобиллар – 4 552,3 минг дона;
– юк автомобиллари – 330,3 минг дона;
– микроавтобуслар – 7,5 минг дона;
– махсус транспорт воситалари – 7,2 минг дона;
– автобуслар – 5,8 минг дона.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги автомобиллар сони 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 344,6 мингтага ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонда 121 601 дона автомобиль сотилган.





