Ўзбекистонга меҳмонлар асосан қайси давлатлардан келмоқда?

Bugun 10:401 daqiqa

Миллий статистика қўмитасига кўра, мамлакатга икки ойда 1,7 миллиондан ортиқ сайёҳ кириб келган.

Ўзбекистонга меҳмонлар асосан қайси давлатлардан келмоқда?

2026-йилнинг январ-феврал ойларида 156 та мамлакатдан жами 1 776 336 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки икки ойида кузатилган ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 441 минг нафарга ёки 33 фоизга ошган.

Ўзбекистонга энг кўп ташриф буюрган туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

• Қирғиз Республикаси – 521 138 нафар;

• Тожикистон – 469 060 нафар;

• Қозоғистон – 386 284 нафар;

• Россия – 123 310 нафар;

• Афғонистон – 83 613 нафар;

• Туркманистон – 51 206 нафар;

• Хитой – 49 080 нафар;

• Туркия – 24 212 нафар;

• Ҳиндистон – 9 438 нафар;

• Корея Республикаси – 5 398 нафар.

Teglar

Mavzuga oid