Ўзбекистонга қайси ёшдаги сайёҳлар кўпроқ ташриф буюрмоқда?

14.02.2026 | 19:151 daqiqa

2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўзбекистонга қайси ёшдаги сайёҳлар кўпроқ ташриф буюрмоқда?

2025 йил якунига кўра, Ўзбекистонга 11,7 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган бўлиб, уларнинг асосий қисмини эркаклар ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

2025 йилда Ўзбекистонга жами 200 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган.

Шундан:

— эркаклар – 6 404 283 нафар;

— аёллар – 5 275 345 нафар.

Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

— 1 479 729 нафар 18 ёшгача бўлганлар;

— 1 924 358 нафар 19-30 ёшдагилар;

— 5 923 793 нафар 31-55 ёшдагилар;

— 2 351 748 нафар 56 ёш ва ундан катталар ташриф буюрган.

Маълумот учун: 2025 йилда сайёҳлар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,7 миллион нафарга ёки 46,8 фоизга ошган. Энг кўп сайёҳлар қўшни давлатлардан ташриф буюрган.

Хусусан, Қирғиз Республикасидан 3,3 миллион нафар фуқаро Ўзбекистонга келган. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Тожикистон ва Қозоғистон эгаллаб, ҳар икки давлатдан 2,7 миллион нафардан турист ташриф буюрган.

Тўртинчи ўриндаги Россиядан келган туристлар сони 984,4 минг нафарни ташкил этган. Шунингдек, Афғонистондан 476,7 минг, Туркманистондан 370 минг нафар сайёҳ қайд этилган.

Осиё мамлакатлари ҳиссаси ҳам сезиларли даражада ошган. Хитойдан 278,9 минг, Туркиядан 174,9 минг, Ҳиндистондан 80,8 минг ва Корея Республикасидан 46,3 минг нафар турист Ўзбекистонга саёҳат қилган.

Teglar

Mavzuga oid