add

Ўзбекистонликлар учун АҚШ визалари олишда ўзгариш йўқ — ТИВ

Bugun 16:421 daqiqa

Расмий Тошкент АҚШ визаларини расмийлаштириш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун амалдаги қоидалар ўз кучида қолаётганини маълум қилди.

Ўзбекистонликлар учун АҚШ визалари олишда ўзгариш йўқ — ТИВ

Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визалари одатдаги тартибда кўриб чиқилмоқда ва ҳеч қандай чеклов жорий этилмаган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.

Аввалроқ, The Guardian aнашри АҚШ 75 давлат фуқаролари учун визаларни кўриб чиқишни тўхтатгани, улар қаторида Ўзбекистон ҳам борлиги ҳақида хабар берганди. Рўйхатда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Эрон, Озорбайжон, Покистон, Миср, Бразилия, Нигерия каби давлатлар тилга олинган.

«Айни дамда Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визалари одатдаги тартибда кўриб чиқилмоқда ва ҳеч қандай чеклов жорий этилмаган», - деди хабар юзасидан ТИВ расмийси.

Teglar

Mavzuga oid