Педагогика ОТМларида «Қалқон» патруллари жорий этилади

25.02.2026 | 16:551 daqiqa

Талабалар ўртасида назорат ва профилактика ишларини кучайтириш, интизом ҳамда хавфсиз муҳитни таъминлаш мақсадида педагогика олий таълим муассасаларида «Қалқон» патруллари жорий этилади.

Педагогика ОТМларида «Қалқон» патруллари жорий этилади © Foto: mrdi.uz

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларида «Қалқон» патруллари ташкил этилади. Бу ҳақда вазирликнинг тасдиқланган низомида белгиланди. Янги тизим талабалар ўртасида интизомни мустаҳкамлаш, хавфли ҳолатларнинг олдини олиш ва таълим муассасаларида хавфсиз муҳит яратишга қаратилган.

«Қалқон» патруллари вазифалари

Низомга кўра, «Қалқон» патруллари талабаларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишини назорат қилади. Шу орқали таълим жараёнида интизомни таъминлаш ва ички тартиб-қоидаларга риоя этилишини кучайтириш кўзда тутилган.

Таълим ташкилотларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, турли спорт ва фан тўгаракларига жалб қилиш, талабаларнинг ҳуқуқий онги ва маънавий-маърифий савиясини оширишга кўмаклашиш;

Талабалар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг зарари ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

Талабалар орасида хавфли хулқ-атвор белгиларини барвақт аниқлаш ва тегишли масъулларга ахборот бериш,

Олий таълим ташкилотларидаги профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик қилиш;

Таълим ташкилоти маъмурияти, ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

Таълим ташкилоти ҳудудида хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга кўмаклашади.

Teglar

Mavzuga oid