Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Афв этилганлар таркибида 3 нафар чет эл фуқароси, 26 нафар аёл, 14 нафар 60 ёшдан ошган эркаклар бор.

Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Президент Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 223 нафари асосий жазодан тўлиқ озод қилинди. Шу билан бирга, 82 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Яна 34 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо турига алмаштирилди.

Қолган 53 нафар маҳкумга тайинланган жазо муддатлари қисқартирилди. Бу чоралар маҳкумларни жамиятга қайта мослаштириш ва уларни ижтимоий ҳаётга қайтаришга қаратилган.

Афв этилганлар таркибида 3 нафар чет эл фуқароси, 26 нафар аёл, 14 нафар 60 ёшдан ошган шахслар бор. Шунингдек, 166 нафар ёшлар ва 24 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар ҳам қамраб олинган.

Фармон ижроси доирасида масъул вазирлик ва идораларга афв этилган шахсларни оиласи бағрига қайтариш, уларни иш билан таъминлаш ва жамиятда муносиб ўрин топиши учун кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.

Teglar

Mavzuga oid