Президент қарори: ёшлар учун 100 млн сўмгача микроқарзлар йўлга қўйилди

Ўзбекистонда 31 ёшга тўлмаган фуқаролар учун «Ёшлар бизнеси» дастури доирасида имтиёзли кредитлар ажратилади. Қарзлар 7 йилгача муддатга берилиб, айрим ҳолатларда асосий қарз ва фоиз тўловлари бўйича имтиёзли давр ҳам қўлланади.

Президент қарори: ёшлар учун 100 млн сўмгача микроқарзлар йўлга қўйилди © Milliy statistika qo'mitasi matbuot xizmati

«Алоқабанк» томонидан «Ёшлар бизнеси» дастури доирасида 31 ёшга тўлмаганларга асосий қарздан 1 йилгача, фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Бу 1-июн куни қабул қилинган «Тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида белгиланган.
 
100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзлар
 
Қарорга кўра, суғурта полиси таъминоти ёки 3-шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратиш:
 

  • ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача;

  • замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача; 

  • касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача;

  • новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларга – 100 млн сўмгача.

Teglar

Mavzuga oid