Психология: даво ёки бизнес?

10.03.2026 | 14:133 daqiqa

Бугунги кунда психологик ёрдам олиш ижтимоий заруриятга айланмоқда. Бироқ, хусусий секторда хизмат нархларининг кескин фарқланиши жамоатчилик орасида турли саволларни туғдирмоқда. Aйрим мутахассисларнинг бир соатлик консултацияси ўртача иш ҳақидан бир неча баробар юқори. VAQT.UZ миллионлар айланаётган психология бозоридаги нархларни таҳлил қилди.

Бозордаги ҳолат: Талаб ва таклиф мутаносиблиги

Ўзбекистонда психологик хизматлар бозори енди шаклланмоқда. Ҳозирча соҳани тартибга солувчи ягона давлат рейестри ва нархларни белгиловчи мезонлар мавжуд емас. Натижада, хизмат ҳақи кўп ҳолларда мутахассиснинг билим ва тажрибасидан кўра, унинг шахсий бренди ва ижтимоий тармоқлардаги машҳурлигига қараб белгиланмоқда.

Рақамларга қарайдиган бўлсак, ижтимоий тармоқларда кенг аудиторияга ега ва очиқ манбаларда нархларини еълон қилган мутахассисларнинг консултация нархлари қуйидагича:

Марям Маҳмудова — 606К обуначи, консултация нархи: 26 млн сўм.

Дилрабо Норқулова (Лайф Коуч) — 462К обуначи, консултация нархи (2-3 соат учун): 2000 доллар.

Дилрабо Исроилова — 876К обуначи, консултация нархи: 12,5 млн сўм.

Наргиза Сатторова — 348К обуначи, консултация нархи: 10 млн сўм.

Aзизахон Тошхўжаева — 532К обуначи, консултация нархи: 3 млн сўм.

Имон Aҳмедова — 274К обуначи, консултация нархи: 3,64 млн сўм.

Шоира Исоқова — 256К обуначи, консултация нархи: 500 минг сўм.

Дилшод Ўтаров — 232К обуначи, консултация нархи: 1,2 млн сўм.

Мухтасар Назарова — 291К обуначи, консултация нархи: 2 млн сўм.

Умида Қодирова — 302К обуначи, консултация нархи: 100 доллар.

Таққослаш учун, мамлакатимизда ўртача ойлик иш ҳақи 6,4 миллион сўмни ташкил етади. Бу еса хусусий сектордаги айрим хизматлар аҳолининг катта қисми учун молиявий жиҳатдан қийинчилик туғдириши мумкинлигини англатади.

Клиник психологлар давлат назоратидаги муассасаларда фаолият юритгани боис, уларнинг нархлари нисбатан барқарор (250 мингдан 1 млн сўмгача). Хусусий секторда эса хизмат сифатини баҳолаш тизими ҳали тўлиқ йўлга қўйилмаган. Ўзбекистон Психологлар Уюшмаси берган маълумотга кўра, бозорни тартибга солувчи ва психологларнинг малакасини баҳолаш бўйича тегишли қарор 2024-йил 5-ноябрда Президент томонидан қабул қилинган бўлиб, ҳозирда уни амалга ошириш бўйича техник ишлар амалга оширилмоқда екан.

Масаланинг яна бир томони ҳам бор. Кўплаб психологик консултациялар тўловлари шартнома асосида, нақд пул ёки банк картаси орқали амалга оширилади. Бироқ мижозлар орасида тез-тез пайдо бўлаётган саволлардан бири — ушбу хизматлар расмий ҳисобга олинадими ва улардан солиқ тўланадими?

Чунки хизмат нархи юқори бўлган бозорда молиявий шаффофлик масаласи ҳам муҳим аҳамият касб етади. Aгар хизматлар расмий тартибда кўрсатилса, бу нафақат мижоз ҳуқуқларини ҳимоя қилади, балки бозорнинг аниқ статистикаси ва адолатли солиқ тизимини шакллантиришга ҳам ёрдам беради.

Ҳозирча психологик хизматлар бозорида тўловлар шаффофлиги ва уларнинг расмий ҳисобга олиниши масаласи очиқ саволлигича қолмоқда.

Психологик хизматлар бозорида шаффофликни таъминлаш — ҳам мутахассис, ҳам мижоз учун манфаатли. Нархларнинг юқорилиги мутахассиснинг ноёб тажрибаси билан боғлиқми ёки шунчаки маркетинг натижасими, буни истеъмолчи ўзи таҳлил қилиши лозим. Психологик ёрдам олиш ёки олмаслик ҳар кимнинг шахсий танлови.

Биз шунчаки реал рақамларни очиқладик. Психологик ёрдам — бу жамият учун зарур хизмат. Ҳозирги ҳолатда еса психологик хизматлар бозорида шаффофлик ва адолат ҳозирча йўқ — ва бу ҳар биримизга бевосита таъсир қилади.

Teglar

Mavzuga oid