Қамчибек Ташиевнинг укаси ИИВга сўроққа чақирилди
Bugun 21:041 daqiqa
Депутат Шаирбек Ташиев ҳозирда ИИВнинг Бош тергов бошқармасида бўлиб турибди.

Жогорку Кенеш депутати Шаирбек Ташиев Ички ишлар вазирлигига сўроққа чақирилди. Бу ҳақда 24.kg нашри манбаларга таяниб, хабар берди.
Манбаларга кўра, депутат ҳозирда ИИВнинг Бош тергов бошқармасида бўлиб турибди.
Унинг қайси жиноят иши доирасида ва қандай мақомда — гувоҳ ёки гумонланувчи сифатида сўроқ қилинаётгани ҳозирча номаълум.
Таъкидлаш жоизки, Шаирбек Ташиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиевнинг укаси ҳисобланади.
Мақола эълон қилинган вақтда ИИВ ёки Шаирбек Ташиевнинг ўзидан ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган.





