«Қизил чизиқ ёқасидамиз» — Ўзбекистоннинг 82 миллиард долларлик ташқи қарзи ҳақида | Fikr vaqti

Bugun 16:551 daqiqa

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи рекорд даража — 82,2 миллиард долларга етди. Таҳлилчиларга кўра, бу ҳар бир ватандошга 2 минг 100 доллардан кўпроқ қарз тўғри келади дегани. Хўш, мамлакат ҳозир иқтисодий «қизил чизиқ» ёқасидами ёки бу ривожланишнинг табиий баҳосими?

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи рекорд даража – 82,2 миллиард долларга етди. Таҳлилчиларга кўра, бу билан унинг жон бошига тақсими 2 минг 100 доллардан ошган. Яъни, соддароқ айтганда, бугун дунёга келган чақалоқдан тортиб, кексаларгача ҳар биримизнинг зиммамизда 2 минг 100 доллардан кўпроқ қарз бор.
 
Ҳукумат олинаётган ташқи қарзларни «ривожланиш имконияти» дея атаб келади, лекин жамиятда ҳам саволлар кўпки: бу пуллар ҳақиқатда қаерга кетяпти? Нега хазинага пул тушса ҳам, харажатларимиз ва қарзимиз тўхтамай ўсяпти? Биз «қарз ботқоғи» ёқасидамизми ёки бу ривожланишнинг табиий баҳосими?
 
Fikr vaqti дастурининг навбатдаги сонида шу ва бошқа саволларни иқтисодчи профессорлар Тўлқин Бобоқулов ва Исломбек Ниёзметов билан бирга таҳлил қилдик.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 86

Barchasi

Mavzuga oid