Қозоғистон «LUKOIL»ни сўраб, АҚШга хат юборди

28.01.2026 | 17:471 daqiqa

Қозоғистон ҳукумати Россиянинг «LUKOIL» компаниясига тегишли нефт ва газ активларини сотиб олиш бўйича ҳаракатларни бошлади.

Қозоғистон «LUKOIL»ни сўраб, АҚШга хат юборди

Қозоғистон АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармасига (OFAC) мамлакат ҳудудидаги «LUKOIL» компанияси улушини сотиб олиш бўйича расмий хат йўллади. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Ерлан Аккенженов маълум қилди.

OFAC'га расмий мурожаат

«Қозоғистонда «LUKOIL» активлари сотилган тақдирда, биз қонунчилик доирасида ушбу улушни сотиб олиш бўйича ворислик ҳуқуқимизни амалга ошириш имкониятига эгамиз. Энергетика вазирлиги OFAC'га тегишли мурожаат хати юборди», — деди вазир.

Аккенженовнинг аниқлик киритишича, компания улушини сотиб олиш усуллари турлича бўлиши мумкин. Хусусан, тўловни кечиктириш ёки хомашё сотувидан тушган даромаддан фойдаланиш вариантлари ҳам мавжуд. Вазирлик «LUKOIL» акциялари пакетини сотиб олишнинг барча қонуний вариантларини кўриб чиқмоқда.

Санкциялар ва «LUKOIL»нинг халқаро активлари

2025 йил 27 октабрда «LUKOIL» АҚШ томонидан киритилган санкциялар туфайли ўзининг халқаро активларини сотишини эълон қилган. Компания Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасида, Ғарбий Африка ҳамда Марказий Америкада нефт ва газ қидириш ҳамда қазиб олиш бўйича ўнлаб лойиҳаларни амалга оширади.

Teglar

Mavzuga oid