Ривожланаётган мамлакатларда 800 млн киши ишсиз қолиши мумкин – Жаҳон банки

Bugun 13:252 daqiqa

Жаҳон банки ривожланаётган мамлакатларда инвестиция муҳитини яхшилаш орқали иш ўринлари яратишни таклиф қилмоқда.

Ривожланаётган мамлакатларда 800 млн киши ишсиз қолиши мумкин – Жаҳон банки © depositphotos

Яқин 10–15 йил ичида ривожланаётган мамлакатларда 1,2 млрд аҳоли меҳнат ёшига етади. Шу вақтга келиб, бу мамлакатлар иқтисодиёти атиги 400 миллионта иш ўрни ярата олади, натижада тахминан 800 млн киши ишсиз қолиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Аджай Банга маълум қилди, деб хабар беради «Reuters».

Прогноз

Банганинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда қисқа муддатли инқирозлар – COVID-19 пандемиясидан тортиб Яқин Шарқдаги урушгача – фонида узоқ муддатли муаммоларга эътибор қаратиш қийин.

Шунга қарамасдан, у бу шоклар оқибатларига қарши кураш билан бир вақтда стратегик вазифаларни, жумладан, янги иш ўринлари яратишни ҳал қилиш зарурлигини айтди.

«Биз бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифани бажара олишимиз керак», – деди у.

Режалар

Жаҳон банкининг раҳбар органи – Ривожланиш қўмитаси ривожланаётган мамлакатлар билан инвестиция муҳитини яхшилаш ва иш ўринлари яратиш бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Ҳамкорлик қуйидагиларни ўз ичига олади: жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, меҳнат ва ер қонунчилигини ислоҳ қилиш, бизнес очишдаги тўсиқларни бартараф этиш, логистика ва савдо чекловларини камайтириш.

«Муаммо шундаки, биз буни ёлғиз ўзимиз ҳал қила олмаймиз. 800 млн иш ўрнига яқинлашиш учун кенг кўламли жараённи йўлга қўйишимиз керак», – дея хулоса қилди Банга.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Zoom» коммуникация платформаси бош директори Эрик Юан «Fortune» нашрига берган интервюсида яқин беш йил ичида анъанавий беш кунлик иш ҳафтаси ўтмишга айланиши ва сунъий интеллект жорий этилиши туфайли уч кунгача қисқариши мумкин эканини айтганди.

Teglar

Mavzuga oid