add

Россия йирик бизнеси саноатда энг оғир инқироз бошланганини билдирмоқда

Bugun 08:383301 daqiqa

Россияда йирик саноат корхоналари 2025 йилни 1990-йиллардан буён энг оғир давр деб баҳоламоқда: талаблар қулади, ишлаб чиқариш режалари кескин қисқарган.

Россия йирик бизнеси саноатда энг оғир инқироз бошланганини билдирмоқда

Россия саноати сўнгги ўн йилликлардаги энг оғир инқироз остонасига келиб қолди. Йирик корхоналар раҳбарларига кўра, 2025 йилда маҳсулот сотуви 1998 йилдан бери энг ёмон даражага тушган.

Бу ҳақда Иқтисодий прогнозлаш институти ўтказган сўров натижаларида айтилган. Талаб бўйича баҳолар 2009 ва 2015 йиллардаги инқироз давридан ҳам паст даражага тушиб кетган.

Тадқиқотга кўра, корхоналарнинг ишлаб чиқариш режалари 16 йил ичидаги энг паст нуқтага тушган. Саноат оптимизми индекси ҳам 2009 йилдан бери кузатилмаган даражада пасайган.

Икки йиллик ҳарбий буюртмалар ҳисобига кузатилган ўсишдан сўнг иқтисодиёт кескин секинлашди. ЯИМ ўсиши деярли тўхтади, саноат эса рецессияга кирди. Ноябр ойида ишлаб чиқариш йиллик ҳисобда 0,7 фоизга камайган.

«Коммертсант» нашрига кўра, айрим соҳаларда пасайиш жуда кескин. Металлургия 4,1 фоизга, машинасозлик 5,4 фоизга қисқарган. Озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳам 15 йилда илк бор камайган. Айрим техникалар ишлаб чиқариши эса икки бараваргача тушиб кетган.

Мутахассислар фикрича, ҳарбий иқтисодиёт фуқаролик саноатини сиқиб чиқаряпти. Юқори технологияли соҳалар ўрнини самарадорлиги паст тармоқлар эгалламоқда. Иқтисод «ҳаракатсиз ҳолатда қизиб бораётган мотор»га ўхшайди — ташқи кўриниши сокин, аммо ички хавфлар ортиб бормоқда.

Teglar

Mavzuga oid