Logo

Саида Мирзиёева Тошкентдаги Афросиёб кўчасига борди

Bugun 17:381 daqiqa

Президент администрацияси раҳбари мутасаддилар билан Сайилгоҳ кўчаси, Амир Темур шоҳкўчаси ва унга туташ ҳудудларни янгилаш, Бобур номидаги Экопарк ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги боғ майдонларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева Тошкентдаги Афросиёб кўчасига борди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги Афросиёб кўчасида жойлашган боғни кўздан кечирди.

У ерда аҳоли учун замонавий ва қулай дам олиш ҳудудини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мутасаддилар билан Сайилгоҳ кўчаси, Амир Темур шоҳкўчаси ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, Бобур номидаги Экопарк ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги боғ майдонларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Тошкент жадал суръатларда ривожланаётган бўлса-да, шаҳарда яшил ҳудудлар етарли эмас. Шу боис янги истироҳат боғларини ташкил этиш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш пойтахт келажаги учун устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

«Асосий вазифамиз — пойтахтимизга «яшил шаҳар» мақомини қайтариш, одамлар мазмунли ҳордиқ чиқариши ва сайр қилиши учун имкон қадар кўпроқ очиқ майдонлар яратишдир. Қулай ва хавфсиз муҳитни ривожлантириш, кўкаламзорлаштириш ишларини изчил давом эттириш ҳамда мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш лозим», — деди Саида Мирзиёева.

Teglar

Mavzuga oid