add

Саккиз ойда 9 трлн сўм ипотеκа кредити берилди

15.09.2025 | 15:301473

2025 йилнинг дастлабки саккиз ойида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қарийб 9 трлн сўм ипотеκа кредити ажратилгани маълум қилинди.

Саккиз ойда 9 трлн сўм ипотеκа кредити берилди
Вазирлик маълумотларига кўра, жами 30 минг 654 та битим тузилган бўлиб, ҳар бир кредитнинг ўртача миқдори 291,7 млн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич мамлакатда уй-жой бозорига бўлган талаб юқорилигини намоён этмоқда. Ҳудудлар кесимида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Пойтахтда 2,1 трлн сўм ипотеκа кредитлари берилиб, умумий маблағнинг 23,5 фоизини ташкил этган. Кейинги ўринларда Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари жойлашган бўлиб, уларнинг умумий улуши 29 фоизни ташкил этган. Шунингдек, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳам йирик қарз олувчилар қаторига кирган. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келди. Банклар кесимида Ипотеκа банк етакчилик қилмоқда — 5 966 та битим орқали 1,73 трлн сўм кредит ажратилган. Ундан кейинги ўринларда «Ўзмиллийбанк» — 1,36 трлн сўм ва «Агробанк» — 1,26 трлн сўм кредит ажратган. Шу билан бирга, Бизнесни ривожлантириш банки 1,17 трлн сўм, Халқ банки эса 942,9 млрд сўм ипотеκа кредит берган. 12 043 нафар аёлга 3,47 трлн сўм кредит берилган. Бу умумий портфелнинг 39 фоизини ташкил этмоқда. Айниқса, Бизнесни ривожлантириш банки (51 фоиз), Халқ банки (46 фоиз) ва «Алоқабанк» (48 фоиз) орқали аёллар фаол равишда кредит олгани қайд этилган.

Теглар

Мавзуга оид