Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича халқаро форум бошланди

Bugun 19:151 daqiqa

Мирзиёева мазкур халқаро форум иштирлкчиларига Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича халқаро форум бошланди © Saida Mirziyoyevaning ijtimoiy tarmoqdagi sahifasi

Бугун Самарқанд шаҳрида бутун жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб мавзулардан бирига бағишланган «Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусидаги халқаро форум ўз ишини бошлади.

Президент Админстрацияси раҳбари Саида Мирзиёева форум иштирокчиларига — 50 дан ортиқ давлат вакиллари, 500 дан зиёд халқаро эксперт ва мутахассислар, шунингдек, БМТ, Интерпол, Европа Иттифоқи, МДҲ ва ШҲТ каби етакчи халқаро ташкилотлар делегатларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини етказди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини етказиш мен учун катта шараф бўлди», - дея ёзди Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ушбу соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари махсус таъсис этилган «Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Teglar

Mavzuga oid

Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича халқаро форум бошланди | Vaqt.uz