add

Санкциялар ишламоқда: Urals нефти нархи 34 долларгача тушиб кетди

Bugun 09:432892 daqiqa

Россия нефтининг асосий экспорт нави бўлган Urals нархи кескин пасайиб, бюджет тушумлари ва уруш харажатларини қоплаш имкониятига жиддий зарба бермоқда.

Санкциялар ишламоқда: Urals нефти нархи 34 долларгача тушиб кетди

2025 йил декабрь ойи охирига келиб Россиянинг Urals маркали нефти нархи баррел учун тахминан 34 долларгача тушиб кетди. Болтиқ денгизи орқали экспорт қилинган нефть 34,82 доллар, Қора денгиз йўналишида эса 33,17 доллар даражасида сотилмоқда. Бу пайтда дунёдаги эталон Brent нефти фючерслари 61 доллар атрофида барқарор сақланмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg нашри.

Таҳлилчилар бу ҳолатни Ғарб санкцияларининг амалда ишлай бошлагани билан изоҳламоқда. АҚШ маъмурияти октябр ойида Россиянинг сўнгги йирик нефт компанияларини ҳам санкция рўйхатига киритганидан сўнг, Россия нефтини сотиш жараёни янада қийинлашди. Айниқса, асосий харидор ҳисобланган Ҳиндистон декабр ойида Россиядан нефть импортини суткасига 800 минг баррелгача қисқартиришни кутмоқда.

Бозор маълумотларига кўра, Urals нефтига қўлланилаётган ўртача чегирма 27 долларни ташкил этмоқда. Бироқ Ҳиндистонга етказиб бериш йўналишида бу фарқ 7,5 долларгача қисқаради. Ушбу фарқдан қанча қисми Россия бюджетига тушаётгани аниқ эмас, аммо нефт қанчалик арзон бўлса, санкцияларга кўз юмиб харид қилиш васвасаси шунчалик ортади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бир баррел учун 34 долларлик нарх нефть экспорти техник жиҳатдан давом этиши мумкин бўлган, аммо иқтисодий самара деярли қолмайдиган нуқта ҳисобланади. Россия бюджети ҳали ҳам асосан хомашё экспортига таянади, нефт даромадлари эса ҳарбий харажатларни қоплашда етарли бўлмай қолмоқда.

Бу шароитда ҳукумат ички қарзларни кўпайтириш, қўшимча заёмлар ва эмиссия механизмларига мурожаат қилишга мажбур бўлиши мумкин. Таҳлилчиларга кўра, нефт нархининг бундай даражада қолиши Россия иқтисодиёти учун узоқ муддатли молиявий босимни кучайтиради.

Хулоса қилиб айтганда, Urals нефти нархининг кескин тушиши Россия учун фақат бозор муаммоси эмас, балки бюджет барқарорлиги ва иқтисодий манёвр имкониятларини чекловчи омилга айланмоқда.

Teglar

Mavzuga oid