Logo

Сергели автомобил бозорида ноқонуний савдогарларнинг суратлари осиб қўйилди

Bugun 20:141 daqiqa

Таъкидланишича, халқ тилида «сайгаклар» деб аталувчи бу шахслар харидор ва сотувчи ўртасида бевосита мулоқотнинг камайишига ва сунъий нарх ошишига сабабчи бўлиб келади.

Сергели автомобил бозорида ноқонуний савдогарларнинг суратлари осиб қўйилди

Тошкент шаҳри Сирғали туманидаги Сергели автомобил бозори ҳудудида воситачилик ва ноқонуний савдо-сотиқ билан шуғулланиб келган 40 нафар шахснинг сурати туширилган огоҳлантириш стенди ўрнатилди. Бу ҳақда Kun.uz маълум қилди.

Махсус эълонлар тахтасига 39 нафар эркак ва 1 нафар аёлнинг фотосурати жойлаштирилган, ҳар бир сурат остида уларнинг исм-фамилияси ва туғилган йили аниқ кўрсатилган.

Бозор маъмурияти харидор ва сотувчиларни фирибгарлардан сақланишга чақириб, баннернинг пастки қисмида «ОГОҲ БЎЛИНГ, АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ !!!» деган ёзувни йирик қизил ҳарфларда жойлаштирган.

Хабарда ёзилишича, йиллар давомида халқ тилида “сайгаклар” деб аталувчи шахслар харидор ва сотувчи ўртасида бевосита мулоқотнинг камайишига ва сунъий нарх ошишига сабабчи бўлиб келади.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг охирида мазкур автомобил бозорида тезкор тадбир ўтказилиб, олиб-сотарлик билан ноқонуний шуғулланган 100 киши аниқланган ҳамда улардан 30 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ ёки жарима жазоси тайинланган.

Teglar

Mavzuga oid

Сергели автомобил бозорида ноқонуний савдогарларнинг суратлари осиб қўйилди | Vaqt.uz