Logo

Сержио Гор: «Марказий Осиё биз учун жуда муҳим»

Bugun 22:401 daqiqa

Доналд Трамп маъмурияти минтақани ишончли шерик ва геосиёсий аҳамияти ортиб бораётган ҳудуд сифатида кўрмоқда.

Сержио Гор: «Марказий Осиё биз учун жуда муҳим»

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 10 июн куни Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ иштирокида C5+1 форматида муҳим минераллар бўйича мулоқотнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горнинг таъкидлашича, муҳим минераллар замонавий технологиялар, инфратузилма, саноат ва миллий мудофаа соҳалари учун стратегик аҳамиятга эга.

Гор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликда мазкур ресурслардан барқарор фойдаланиш устида ишлаётганини билдирди.

Стратегик аҳамият ортиб бормоқда

«The Astana Times» нашрининг ёзишича, АҚШ вакили Марказий Осиё ҳудуди узоқ йиллар давомида Вашингтон томонидан етарли даражада эътибор қаратилмаганини қайд этган.

Унинг айтишича, Доналд Трамп маъмурияти минтақани ишончли шерик ва геосиёсий аҳамияти ортиб бораётган ҳудуд сифатида баҳоламоқда.

«Марказий Осиё биз учун жуда муҳим. Биз ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, янада мустаҳкам шериклик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда Қўшма Штатлар ва минтақа мамлакатлари учун бирдек манфаатли бўлган имкониятларни излаш ниятидамиз», — деган АҚШ президентининг вакили.

Учрашувда, шунингдек, АҚШ Халқаро молиявий ривожланиш корпорацияси (DFC) минтақада муҳим минераллар, телекоммуникация ва инфратузилма лойиҳаларига сармоя киритиш имкониятларини ўрганаётгани маълум қилинган.

Teglar

Mavzuga oid

Сержио Гор: «Марказий Осиё биз учун жуда муҳим» | Vaqt.uz