Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашди

23.02.2026 | 21:141 daqiqa

Учрашувда Президент Чакрабарти билан «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва инвестиция масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашди © Foto: president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 феврал куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди.

Маслаҳатчининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, умумтаълим муассасалари салоҳияти ва инвесторлар билан стратегик коммуникацияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иқтисодий ислоҳотлар, давлат бошқаруви, таълим соҳаларидаги илғор халқаро тажриба ва стратегик режалаштириш амалиётини изчил жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, халқаро майдонда мамлакат инвестиция салоҳиятини тарғиб қилишни янада кенгайтириш масаласига тўхталиб ўтилди.

Teglar

Mavzuga oid