add

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномани тақдим этади

Bugun 10:352591 daqiqa

Президент Мурожаатномасининг тўғридан-тўғри трансляцияси бугун соат 11:00 дан бошлаб республикадаги қатор телерадиоканаллар орқали намойиш этилади.

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномани тақдим этади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йиллик Мурожаатномани тақдим этади.

Президент Мурожаатномасининг тўғридан-тўғри трансляцияси соат 11:00 дан бошлаб республикадаги қатор телерадиоканаллар орқали намойиш этилади. Жумладан, «O‘zbekiston 24», «O‘zbekiston» телеканали сурдотаржима билан, шунингдек «Mahalla», «Madaniyat va ma’rifat», «O‘zbekiston tarixi», «Mening yurtim», «Sevimli», «Milliy», «Zo‘r TV» ва «Renessans TV» орқали томоша қилиш мумкин.

Шу билан бирга, «Toshkent» ҳамда «Dunyo bo‘ylab» телеканаллари орқали Мурожаатноманинг рус тилидаги таржимаси эфирга узатилади. «Yoshlar» ҳамда «Uzreport TV» телеканалларида инглиз тилидаги таржима билан намойиш этиш режалаштирилган.

Мурожаатномани онлайн форматда ҳам кузатиш имконияти яратилган. Давлат раҳбарининг чиқиши Президент матбуот хизматининг Telegram ва Facebook саҳифаларида, шунингдек YouTube платформасидаги расмий каналда жонли эфирда узатилади.

Анъанага кўра, Президент Мурожаатномасида ўтган йилда амалга оширилган ислоҳотлар таҳлил қилиниб, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик ва ҳудудий ривожланиш бўйича келгуси йил учун аниқ вазифалар белгиланиши кутилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid