СИ компанияларнинг акцияларини туширмоқда: Уолл-стритда «софт-қиёмат» бошландими?

Kecha 16:353 daqiqa

Сунъий интеллект анъанавий бизнес-моделларга таъсири ҳақидаги хавотирлар бозорнинг турли секторларида тарқалмоқда. Уолл-стрит гигантлари – «JPMorgan» ва «Morgan Stanley» акциялари ҳам арзонлади.

СИ компанияларнинг акцияларини туширмоқда: Уолл-стритда «софт-қиёмат» бошландими?

Кеча, 10 феврал куни бошқарув компаниялари акциялари стратегиялар ишлаб чиқиш ва молиявий ҳужжатлар яратиш учун мўлжалланган янги сунъий интеллект-инструментлар пайдо бўлаётгани сабабли кескин тушди. Инвесторлар автоматизация анъанавий молиявий маслаҳат ва капитал бошқаруви моделини хавф остига қўйиши мумкинлигидан қўрқмоқда, деб ёзди «Bloomberg».

Шунингдек, софта ишлаб чиқарувчилар бўйича ўхшаш хавотирлар феврал бошида сотувларда кўринди ва таҳлилчилар уни «софт-апокалипсис» деб атаган.

Қайси акциялар арзонлади?

«Charles Schwab» бошқарув компанияси акциялари 11 феврал савдоларида 7,4 фоизга арзонлашди. «Raymond James» акциялари 8,8 фоиз, «LPL Financial» – 8,3 фоизга тушди. «Stifel Financial» акциялари қийматдан 3,8 фоизни йўқотди. АҚШдаги энг йирик активлар банки «JPMorgan» акциялари 1,2 фоиз, «Morgan Stanley» – 2,5 фоиз, Bank of America – 1,8 фоизга камайди. Шу билан бирга, «Raymond James» акциялари 2020 йил март ойидан буён энг катта тушишни кўрсатди, «Charles Schwab» ва «LPL Financial» акциялари эса 2025 йил апрелдан буён шундай йўқотишни қайд этди.

Сотув Уолл-стритни ҳайратда қолдирди: рўйхатда фақат «Charles Schwab» акцияларига «Sell» рейтинги берилган ва у ҳам акцияларни кузатадиган 24 та экспертдан фақат биридан.

Сабаб нима?

Акцияларнинг тушишига «Altruist Corp» хусусий технологик компаниясининг янги инструменти чиқиши сабаб бўлди. «Hazel» платформаси молиявий маслаҳатчиларга мижозлар учун стратегияларни персоналлаштиришга ёрдам бериб, ҳисоб-китоб листлари, ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларни автоматик тарзда шакллантириш имконини беради.

«Altruist» раҳбарияти саноатни яхши билади: асосчи ва ижрочи директор Жейсон Венк карерасини «Morgan Stanley»да бошлаган, операцион директор Мази Бахадори «Pimco»да ишлаган.

«Афтидан, сотув молиявий маслаҳат ва активлар бошқаруви моделига сунъий интеллект таъсир қилиш хавфи билан боғлиқ», – деди «Bloomberg Intelligence» таҳлилчиси Нил Сайпс.

Унинг айтишича, инвесторлар ҳозирда комиссияларнинг узоқ муддатда камайиши, рақобатнинг кучайиши ва бозор улушининг қайта тақсимланиши хавфларига эътибор қаратмоқда.

«Bloomberg»нинг ёзишича, «Altruist» – молиявий хизматларда сунъий интеллект қўллашни бошлаган кўпгина стартаплардан фақат биттаси. «Rogo Technologies» инвестиция банкирлари учун ечимлар ишлаб чиқмоқда, «Hebbia» эса молиявий маълумотларни ишловчи СИ-платформа сифатида позицияланади. Катта иштирокчилар ҳам шу йўналишда фаоллик қиляпти: ўтган йил охирида «OpenAI» «Intuit» билан ҳамкорлик қилиб, ChatGPT орқали молиявий маълумотлар билан ишлаш имконини берди.

«Софт-қиёмат»

Сунъий интеллект анъанавий бизнес-моделларга таъсири ҳақидаги хавотирлар бозорнинг турли секторларида тарқалмоқда. Феврал бошида «Anthropic» компаниясининг «Claude Cowork» инструментлари ишлаб чиқариш вазифаларини автоматизация қилиш учун чиқиши билан софта ишлаб чиқарувчиларнинг акциялари кескин тушди. Котировкаларнинг тушиши шунчалик жиддий ва сезиларли бўлдики, трейдерлар уни «софт-қиёмат» деб атаган.

9 феврал куни шунга ўхшаш сотув, ChatGPT имкониятларидан фойдаланувчи «Insurify» СИ-сервиси чиқиши орқали суғурта брокерларига таъсир қилди.

2026 йил 10 январда кенг бозор индекси S&P 500 ва «технологик» «Nasdaq» икки кунлик ўсишдан кейин қайта тушди. Aксинча, «Dow Jones» «мовий чип» индекси учинчи кун давомида ёпилишда рекордга эришди.

Teglar

Mavzuga oid