Сўм купюрасидаги ёзув ўзгармайдими

Bugun 20:301 daqiqa

Марказий банк сўмнинг нақд ва электрон шакли тенг эканини билдириб, купюралардаги ёзувлар ўзгармаслигини изоҳлади

Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаевнинг таъкидлашича, сўмнинг муомаладаги ўрни ва уни қабул қилиш мажбурияти ўзгармайди. Яъни нақд пул ҳам, электрон кўринишдаги маблағ ҳам бир хил ҳуқуқий кучга эга бўлиб қолади.

m2m

«Шакли нуқтайи назаридан ҳеч ким сўмни чекламаяпти. Электрон пул ҳам миллий валютамиз, нақд кўриниши ҳам қабул қилиниш доирасида»

Унинг сўзларига кўра, фуқароларнинг банк картасига тушган маблағ ҳам айнан сўм ҳисобланади ва у ҳам худди нақд пул каби тўлиқ қийматга эга.

«Сизнинг сўмингиз ҳам, картангизга кирим қилганингиздан кейин у ҳам сўм ва у пул ҳам сизники»

Мутахассислар фикрича, бу изоҳлар нақд пул муомаласини чеклаш ёки сўм купюраларидаги амалдаги ёзувларни бекор қилиш режаси йўқлигини англатади. Шу билан бирга, нақдсиз тўловлар улуши босқичма-босқич оширилиши давом этади.

Teglar

Mahliyo Hamidova

Mahliyo HamidovaMaqolalar soni: 90

Barchasi

Mavzuga oid