add

Талабаларни ижарага қўйганларнинг солиқлари чўнтагида қолди

Kecha 15:141 daqiqa

Январ-ноябр ойларида уларга даромад солиғидан 57,5 млрд сўм имтиёз қўлланилган.

Талабаларни ижарага қўйганларнинг солиқлари чўнтагида қолди

Солиқ органларида 666 мингдан ортиқ ижара шартномалари ҳисобга қўйилди. Ушбу шартномалар бўйича 1 трлн сўмдан зиёд солиқлар ҳисобланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жисмоний шахслар ўртасида тузилган 466,2 мингта ижара шартномаси асосида 788,7 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, 2024-йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 10,1 фоиз ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 56 фоизга ошган.

Юридик шахслар ўртасида тузилган 200,1 мингта ижара шартномаси асосида 253,4 млрд сўм солиқ ҳисобланиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 22 фоиз ва ҳисобланган солиқ суммаси 29,6 фоизга ошган.

Солиқ тўловчиларнинг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Январ-ноябр ойларида уларга даромад солиғидан 57,5 млрд сўм имтиёз қўлланилди. Талабалар билан 123,6 мингдан ортиқ турар-жой ижара шартномаси тузилган. Ижарада турувчи талабалар сони 143 703 нафарни ташкил этди.

Teglar

Mavzuga oid