add

«Ташаббусли бюджет»нинг бу галги мавсумида 1 минг 253 та маҳалла қатнашмайди

30.01.2026 | 17:401 daqiqa

Аввалги 2 та мавсумда кетма-кет ғолиб бўлган 1 минг 253 та маҳаллага танаффус эълон қилинди.

«Ташаббусли бюджет»нинг бу галги мавсумида 1 минг 253 та маҳалла қатнашмайди

«Ташаббусли бюджет» дастурининг навбатдаги босқичида аввалги икки мавсумда кетма-кет ғолиб бўлган 1 минг 253 та маҳаллага танаффус берилди. Шу сабабли ушбу маҳаллалар 2026 йилги биринчи мавсумда мустақил равишда лойиҳа киритиш имкониятига эга бўлмайди.

Амалдаги тартибга мувофиқ, кетма-кет икки мавсумда ғолиб бўлган маҳаллалар учун навбатдаги икки мавсумда лойиҳа киритиш чеклови қўлланилади. Шу асосда 2026 йил 1-мавсумида иштирок эта олмайдиган маҳаллалар рўйхати шакллантирилган. Рўйхат билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Шу билан бирга, айрим ҳудудлар учун истисно сақлаб қолинган. Хусусан, 23 та туман ва шаҳарда мавжуд маҳаллалар сони 15 та ва ундан кам бўлгани сабабли, ушбу ҳудудлардаги маҳаллаларга танаффус қўлланмади.

Маълумот учун, танаффус берилган маҳаллалар учун лойиҳа фаолияти тўлиқ чекланмайди. Ушбу маҳаллалар шерикчилик асосида, яъни бошқа маҳаллалар билан ҳамкорликда лойиҳаларни илгари суриш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 февраль кунидан «Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми» шиори остида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг навбатдаги босқичи старт олади.

Teglar

Mavzuga oid