add

Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

31 декабр–5 январ кунлари Ўзбекистоннинг қатор тоғли туманларида ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши сабаб қор кўчиш хавфи кузатилиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг бир қатор тоғли ҳудудларида 2025 йил 31 декабрдан 2026 йил 5 январга қадар қор кўчиш хавфи юқори бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик миқдорининг ортиши ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ушбу хавфни кучайтиради.

Хавф асосан:

Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти: Поп тумани.

Фуқароларга тоғли ҳудудларда саёҳат ва хўжалик ишларини чеклаш, зарурат бўлмаганда хавфли йўналишларда ҳаракатланмаслик тавсия этилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid

Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди | Vaqt.uz