
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
Кутилаётган ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши сабаб айрим тоғли ҳудудларда хавфли вазият юзага келиши мумкин.

2026 йил 21–26 январ кунлари давомида кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Жумладан:
— Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
— Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
— Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
— Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
— Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
— Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.





