Тожикистонда эркин иқтисодий зоналар учун қиймати 1,7 миллион АҚШ доллари бўлган «Ягона дарча» тизими яратилади
Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирликнинг таъкидлашича, эркин иқтисодий зоналар учун «Ягона дарча» тизимини яратиш лойиҳаси Россия Федерацияси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти орқали молиялаштирилмоқда.

Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Абдураҳмонзода Абдураҳмон Сафарали ва Тожикистоннинг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Манучеҳр Жобир Вена шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти бош директори Герд Мюллер ва Россия Федерациясининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Австриядаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Улянов билан учрашдилар. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув якунида Абдураҳмонзода Абдураҳмон Сафарали ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти бош директори Герд Мюллер Тожикистон Республикасида эркин иқтисодий зоналар учун умумий қиймати 1,7 миллион АҚШ доллари бўлган «Ягона дарча» тизимини яратиш бўйича грант лойиҳаси ҳужжатини имзоладилар.
Вазирликнинг таъкидлашича, эркин иқтисодий зоналар учун «Ягона дарча» тизимини яратиш лойиҳаси Россия Федерацияси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти орқали молиялаштирилмоқда.





